Ўзбекистон | 17:05 / 19.11.2017
16248
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгрессменлари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

Парламентлараро фикр алмашинуви юзасидан АҚШ Конгресси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берган.

«Жорий йилнинг 21 ноябрь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги конгрессменлар гуруҳи Тошкент шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда», дейилади хабар матнида.

Маълум қилинишича, кун жадвалидан конгрессменларнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси аъзолари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ҳукумат вакиллари билан учрашуви ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари АҚШга ташриф буюриб, америкалик ҳамкасблари билан фикр алмашганди. Шунингдек, АҚШ президент Дональд Трамп ёрдамчисининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Лиза Кёртис Ўзбекистонга ташриф буюрганди.