Жаҳон | 10:30 / 21.11.2017
6907
2 дақиқада ўқилади

Яманда 2,5 млн дан кўпроқ киши тоза сув манбаларидан маҳрум бўлди

Яман пойтахти Сано ва шу номдаги вилоятнинг маркази Ал-Байда шаҳарлари мамлакатда тоза сув бўлмаган аҳоли пунктлари қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда 20 ноябрда Халқаро Қизил хоч қўмитаси вакили Иоланда Жакме маълум қилди.   

“Бугун Сано ва Ал-Байда тоза сув бўлмаган аҳоли пунктлари рўйхатига қўшилдилар”, деб айтган Жакме. Аҳолига тоза сув етказиб берувчи сув қувурлари насос станциялари учун Саудия Арабистони Яманни қамал қилгани оқибатида ёқилғи йўқлиги сабабли тўхтаб қолган. 

Яманнинг йирик шаҳарларида 2,5 млн дан кўпроқ одам тоза сувдан маҳрум бўлган. 17 ноябрда Яманнинг уч шаҳри – Саад, Таиз ва Худойдо аҳолиси тоза сувдан маҳрум бўлганлари маълум қилинганди.  

Йирик шаҳарларда сув қувурлари ва канализациянинг ишламаслиги вабо ва дизентерия каби касалликлар тарқалиши хавфини вужудга келтиради. Яманда ҳозирда вабога чалинганликда гумон қилинаётганлар сони 925 минг кишига етган, бу касалликдан вафот этганлар сони 2,2 минг кишидан ошиб кетган.  

Мавзуга оид