Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар иттифоқи ҳарбий қисмларга кириб борди. Энди ташкилот аскарларни ўқишга тавсия қилади
17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот беради.
Янги имзоланган қарорга кўра, ҳар бир ҳарбий қисмда ёшлар ҳимоячи — бошланғич ташкилот етакчиси сайланади ҳамда ҳарбийлар ташкилот тавсияси билан уй-жой билан таъминланади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга киради.
Иттифоқ тавсияси билан Темурбеклар мактаби битирувчилари Қуролли кучлар тизимидаги олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ёшлар иттифоқига фаолларига олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
16:00 / 19.04.2021
Ёшлар иттифоқи раҳбариятида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
08:09 / 07.04.2021