Бухгалтерия ҳисобида вақтнинг катта қисми ҳар доим ҳам бевосита ҳисоб-китобларга сарфланмайди. Маълумотларни турли дастурларга киритиш, Excel файлларини солиштириш, банк операцияларини текшириш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш ва ҳисобот учун зарур маълумотларни йиғиш ҳам бухгалтернинг кундалик вазифалари сирасига киради. Ўзбекистонда ишлаб чиқилган Keeping платформаси ушбу жараёнларни ягона тизимга жамлаш орқали бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришни таклиф қилмоқда.

Бухгалтерия деганда кўпчиликнинг кўз олдига ҳисоботлар, жадваллар ва рақамлар келади. Аммо бизнес жараёнларида бухгалтернинг кундалик фаолияти фақат ҳисобот тайёрлаш ва топшириш билан чекланмайди. Савдо операцияларини қайд этиш, ҳисоб-фактуралар билан ишлаш, банк маълумотларини текшириш, ходимлар иш ҳақини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш каби вазифалар ягона молиявий тизимнинг турли қисмларидир.

Муаммо шундаки, ушбу жараёнлар кўпинча бир-биридан узилган ҳолда амалга оширилади. Бир маълумот Excel файлида, бошқаси алоҳида дастурда, электрон ҳужжатлар ўзга платформада, банк операциялари эса яна бошқа тизимда бўлиши мумкин. Натижада бухгалтернинг вақти бевосита ҳисоб-китобларга эмас, маълумотларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш, текшириш ва солиштиришга сарфланади. Қўлда киритиладиган ҳар бир қўшимча маълумот эса хатолик эҳтимолини янада оширади. Айнан шу нуқтада бухгалтерия жараёнларини автоматлаштириш ва уларни ягона тизимда бирлаштириш эҳтиёжи пайдо бўлади.

Бухгалтерия битта тизимга жамланса нима ўзгаради?

Keeping платформасининг асосий концепцияси бухгалтерия жараёнларини алоҳида-алоҳида дастурларга бўлиб юбормасдан, уларни ягона тизимда бошқаришга асосланган. Платформада савдо операциялари, пул маблағлари, активлар, ходимлар ва иш ҳақи, ҳисоботлар, ижара шартномалари ҳамда бухгалтерия ҳисобининг бошқа йўналишлари билан ишлаш имконияти мавжуд. Бу эса бухгалтер учун кундалик жараёнларни бир нечта дастур ўртасида тақсимламасдан, ягона онлайн муҳитда ташкил этиш имконини беради. Бундан ташқари, Keeping фойдаланувчилари электрон ҳужжатлар алмашинувидан ҳам қўшимча тўловларсиз фойдаланишлари мумкин. Яъни платформадан фойдаланувчи ҳар бир мижоз Ўзбекистондаги энг йирик расмий электрон ҳужжат операторларидан бири бўлган