Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: шимоллик аскар Жанубий Кореяга қандай қочиб ўтди?
Фото: Twitter/samkimasia
Америка Қўшма Штатлари Шимолий Корея ҳарбий хизматчисининг чегарани бузган ҳолда Жанубий Кореяга қандай қилиб ўтганига доир видеотасвирларни намойиш этди. Ҳодиса 13 ноябрда рўй берган, бироқ кузатув камераларига муҳрланган тасвирлар 21 ноябрда эълон қилинди.
Роликнинг бошида аскар ҳарбий машинада чегара томон ҳаракатланади, кейин тўсиққача пиёда югуриб боради. Уни камида 4 нафар сафдоши таъқиб қилади. Улар унга бир неча марта ўқ узишади. Ҳарбий хизматчи мамлакатлар ўртасидаги демаркация чизиғига қадар етиб боради. Бу ерда у бир неча жароҳат олади.
Аскар демаркация чизиғини кесиб ўтганидан сўнг, уни жанубий кореялик ҳарбийлар окопдан олиб чиқишган ва вертолётда Сувондаги шифохонага олиб келишди.
ОАВ хабарларига кўра, КХДР аскари 6 та жароҳат олган, бундан ташқари, унинг танасида ёмон гигиена ва тўйиб овқатланмасликдан пайдо бўладиган паразитлар аниқланган. 21 ноябрь куни у ҳушига келган.
Шимолий Корея ҳарбийларининг хатти-ҳаракатлари сабабли БМТнинг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси КХДРни 1953 йилги сулҳ битимининг икки бандини бузганини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026