Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда, деб ёзмоқда ЎФФ расмий сайти.

Манба берган хабарга кўра, улар қаторида мураббийлик фаолияти давомида Россия, Польша, Хитой ва БАА чемпионатларида фаолият олиб борган 49 ёшли руминиялик Дан Петреску номи биринчи ўринда.

Фото: Российская газета

Франция, Сербия, Украина, Россия чемпионатида ҳаракат қилувчи кўплаб клубларда ишлаган 64 ёшли сербиялик Славолюб Муслин каби мутахассис ҳам терма жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири.

Фото: Eurosport

Шунингдек, Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда Москванинг «Динамо» каби клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган 50 ёшли черногориялик мутахассис Миодраг Радулович ҳам номзодлар қаторида.

Фото: Persian League

Федерация яна қуйидаги мураббийлар терма жамоа мураббийлиги учун номзод сифатида кўриб чиқмоқда ва улар билан музокаралар ўтказмоқда.

Анжелио Алессио – Италия, 52 ёш. «Наполи», «Ювентус», «Челси» клублари ва Италия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.

Фото: Спорт-Экспресс

Бернд Шторк – Германия, 54 ёш. «Штутгарт», «Вольфсбург», «Боруссия» Дортмунд клублари, шунингдек, Қозоғистон, Венгрия терма жамоаларини бошқарган.

Фото: Футбол 24