Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири нега шифокор ва ўқитувчилар эмас, солиқчиларнинг маоши оширилишига изоҳ берди
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилда Давлат солиқ хизмати ходимлари маошини оширишни режага киритмоқда. Бу ҳақда парламент йиғилишида маълум қилинган.
«Ата Мекен» фракцияси депутати Наталья Никитенко «нега шифокор ё ўқитувчиларнинг эмас, солиқчиларнинг маоши» оширилаётганига қизиқди. Бош вазир Сапар Исаковнинг айтишича, «ўқитувчиларнинг маоши аллақачон оширилган».
«Ижтимоий соҳа вакиллари билан таққослаганда, ўқитувчилар учун жуда яхши шароит яратиб қўйдик. Солиқ тизимида эса ҳақиқий натижага эришиш мақсадида, барча нарсани рақамлар мисолида кўриб чиқмоқдамиз. Юқори маош билан ходимларнинг ишга бўлган иштиёқини кўпайтириш лозим. Солиқчилар айни рақамлаштирилган тизим жорий этилгач ҳеч нарса (пора - таҳр.) талаб қила олмайди», дейди ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Исаков бундан аввал 2018 йил учун ВМ прогнозларини эълон қилиб, тез ёрдам шифокорлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари учун ойликлар оширилмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026