Жамият | 09:36 / 25.11.2017
40337
2 дақиқада ўқилади

Наманганда йирик ёнғин: бир инсон ҳалок бўлди, 19 та ёнғинни ўчириш техникаси жалб этилди

Фото: mvd.uz

2017 йилнинг 23 ноябрь куни соат 11.46да Наманган шаҳар Ёнғин хавфсизлиги хизматининг 101 рақамига Наманган шаҳрининг “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғини, Марғилон кўчаси 218-уйда жойлашган НЕAT SOURCE INDUSTRY хусусий корхонасига қарашли кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган, деб маълум қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Ёнғин хавфсизлиги хизматининг биринчи бўлинмалари воқеа жойига етиб борганда, ушбу цехнинг 350 кв.м. майдонда томи, ички қисми, жиҳозлари ёнаётганлиги ва ёнғин атрофдаги цехларнинг том қисмларига яъни, «Пантера саноат сервис» хусусий корхонасига қарашли пойабзал ишлаб чиқариш цехининг 140 кв.м., «Асрор текстиль» масъулияти чекланган жамиятга қарашли кийим-кечак ишлаб чиқариш цехининг 100 кв.м., якка тартибдаги тадбиркор М.Масихановга қарашли тайёр ойна маҳсулотига ишлов бериш цехининг 300 кв.м., хусусий тадбиркор А.Аббосиддиновга қарашли терини қайта ишлаш цехининг 200 кв.м. ҳамда «Асил шароф гўшт маҳсулотлари» масъулияти чекланган жамиятга қарашли музлатгич биносининг 1000 кв.м. майдонига тарқалиб кетганлиги маълум бўлган.

Фото: mvd.uz

Ёнғинни ўчириш вақтида НЕAT SOURCE INDUSTRY хусусий корхонаси ишчисининг жасади топилган.

Ёнғинни бартараф этишга 19 та ёнғинни ўчириш техникаси жалб этилган.

Фото: mvd.uz

Ёнғиннинг тахминий сабаби кўпикланган полиэтилен ишлаб чиқариш технологиясида суюлтирилган газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг бузилиши.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид