Агунг вулқони отилди. Балида халқаро аэропорт ёпилди
Индонезия ҳукумати Бали оролидаги халқаро аэропортни ёпиб қўйди. Бу Агунг вулқони отилганидан сўнг юз берди, деб хабар қилмоқда SBS News телеканали.
Аввалроқ мамлакат ҳукумати Агунг вулқони бир ҳафта ичида иккинчи марта отилганидан сўнг Ломбок ороли аэропортини ёпиб қўйганди. Телеканал маълумотларига кўра, аэропорт 18 соат давомида ишламайди.
Индонезиянинг табиий офатларни бартараф этиш бўйича агентлиги хавф даражасини максималга қадар оширди.
Агунг вулқони биринчи марта 21 ноябрь куни отилди. Вулқондан тутун унинг оғзидан (кратер) 700 метр баландликка кўтарилди. Якшанба куни эса иккинчи отилиш бошланди, вулқон лавани чиқариб ташламади, бироқ тутун тўрт минг метрлик баландликка кўтарилди, шу сабабдан ҳаво транспорти учун энг юқори (қизил) хавф даражаси эълон қилинди.
Агунг вулқони фаоллиги сентябрь ойида ошганди, ўшанда Бали оролининг барча ҳудуди бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди, 144 минг киши хавфсиз жойга кўчирилди.
Маълумот учун, Агунг вулқонининг энг йирик отилиши 1963 йилда юз берган бўлиб, натижада мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024