Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбоевга Қирғизистоннинг энг олий унвони берилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевга Қирғиз республикаси қаҳрамони унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонда қайд этилишича, ушбу унвон Атамбоевнинг халқ олдидаги хизматлари, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, сиёсий ирода ва жасурлиги учун тақдим этилмоқда.
«Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков имзолаган фармонга мувофиқ, Атамбоев Алмазбек Шаршеновичга «Қирғиз Республикасининг Ботири» унвонининг оли даражаси «Ак Шумкар» мукофотини тақдим этиш билан бирга берилади», — дейилади мамлакат президенти сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Жээнбеков тантанали қасамёд қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришган эди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026