Жаҳон | 08:56 / 28.11.2017
11382
2 дақиқада ўқилади

Пентагон АҚШнинг хорижий мамлакатлардаги ҳарбийлари сонини маълум қилди

Фото: © AP / Hoshang Hashimi

АҚШнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра, Афғонистондаги ҳарбий хизматчилари сони 15,3 минг кишини ташкил этади. Ироқда 8,9 минг америкалик ҳарбий хизмат қилаётган бўлса, Сурияда эса, америкалик ҳарбийлар сони 1,72 минг кишини ташкил этади. 

Пентагон маъмурияти томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Афғонистондаги ҳарбий контингент жанговар ҳаракатлар давом этаётган мамлакатлардаги энг кўпидир. Бу президент Дональд Трамп томонидан эълон қилинган сондан бирмунча кўп эканини англатади.
 
2016 йил охирида АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Барак Обама даврида Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 8,4 минг кишини ташкил этган. Жорий йил августида Пентагон Афғонистонда 11 минг ҳарбий хизматчиси бор эканини билдирган эди. 

Кейинчалик, Трамп уларга яна 3 минг аскарни қўшишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

2015 йил 1 январидан Афғонистонда НАТОнинг жанговар бўлмаган миссия фаолият юритади. 

Таъкидланишича, Американинг хорижий мамлакатлардаги энг катта миссияси Японияда бўлиб, бу ерда 45 мингга яқин америкалик ҳарбий бор. Германияда 36 минг аскар, Жанубий Кореяда 25 мингга яқин. АҚШнинг хорижий мамлакатлардаги аскарларининг умумий сони 257,3 минг кишини ташкил этади. 

Мавзуга оид