Жаҳон | 13:12 / 29.11.2017
4250
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Польшага 500 миллион долларлик қурол-яроғ сотади

Фото: Pixabay

АҚШ Давлат департаменти Польша ҳукуматига 500 миллион долларлик қурол-яроғларни сотиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлик бўйича бошқармаси сайтида хабар берилган.

Хусусан, Польша томони HIMARS мобиль залп билан ўт очиш тизимини, 16 та M31A1 Unitary маркали ракетани, 9 та M30A1 маркали ракетани харид қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Польшага ATACMS M57 Unitary ракета мажмуаларини етказиб бериш мўлжалланмоқда. Уларнинг сони 20 та атрофида бўлиши кутиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид