Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида KUN.UZ мухбири "Ўзтрансгаз"дан шу мавзуда олинган маълумотларини тақдим этади.
Ис гази нима?
Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи - CO. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаи ҳисобланади. У асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабаб юзага келади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин! Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.

Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари
Бош мия тизимида: уйқуга тортиш, бош айланиши, бош оғриғи, ҳушини йўқотиш;
Кўриш тизимида: кўз олдининг қоронғулашиши;
Эшитиш тизимида: эшитиш қобилиятининг пасайиши;
Тери қисмида: терлаш кучайиши;
Нафас олиш тизимида: нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал;
Юрак қисмида: Пульс ва АБ ортиши;
Мушаклар тизимида: Тремор (қалтираш).
Қандай ҳолатларда ис газидан заҳарланиш хавфи юқори бўлади?
- Шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда;
- Автоуловлар тураргоҳларида;
- Янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда;


















