Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёлга гўзал экани айтилганда унинг юз ифодаси қандай ўзгаради?
Меҳмет Генч — Ротасиз Сейях ("аниқ манзилсиз сайёҳ") тахаллуси остида ишловчи туркиялик сайёҳ-сураткаш. Унинг суратлари ажойиб, бироқ уларнинг орасида шундай бир лойиҳа борки, уни кўрганда барчанинг юзига табассум югуради. Генч ўз саёҳати давомида учратган одамларига уларнинг гўзал эканини айтади ҳамда бунга уларнинг реакциясини суратга олади. "...гача ва ...дан кейин" туркумидаги суратлардан кўриниб турибдики, Меҳметнинг сўзлари унинг қаҳрамонларига ижобий таъсир кўрсатган. Bored Panda ушбу суратлар билан бўлишди.
Генч олти йил давомида Истанбулда ахборот технологиялари соҳасида ишлади, кейин эса у ердан бўшаб, севимли иши - суратга олиш билан шуғулланди. "Кутилмаган жасоратимиз баъзан ҳаётдаги энг муҳим қарорларни қабул қилишга ёрдам беради", - дейди у.
Сураткаш Самсун (Туркия)да туғилган, лекин бугунги кунда ер юзидаги бирор жойни унинг уйи деб аташ қийин. Унинг уйи ҳамма ерда.
Мавзуга оид
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
12:01 / 06.03.2026