30 ноябрь куни Reddit сайтида ноодатий гиф-лавҳа эълон қилинди. Унда сигирлар подаси канада казаркасига (ёввойи ғоз тури) ҳужум қилишга уринганини кўриш мумкин. Ҳайвонлар қушга бирин-кетин яқинлашган ва уни қўрқитишга ҳаракат қилишган, бироқ ёввойи ғоз бунга эътибор ҳам бермади.

Одатда, агарда ёввойи ғознинг бу турига қандайдир таҳдид пайдо бўлса, у ўзини ўта тажовузкор тутади. Қуш шаҳар муҳитида ҳаттоки ёш бола ёки итга ҳам ҳужум қилиши мумкин.