Ўзбекистон Президенти фармони билан 2017 йил 1 декабридан бошлаб республикада энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилди. Бу эса, албатта, энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ бўлган барча турдаги жарималар миқдорининг ошишига сабаб бўлди. Жумладан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ЎзР Маъмурий кодексга мувофиқ янги қийматда белгиланади. 

1. Хавфсизлик камари, мотоцикл ҳайдовчиларининг махсус бош кийимни киймаслиги (125-м) – 34 448 сўм

2. Аптечка, махсус ёритқич қайтаргичли нимча, оловўчиргич бўлмаслиги (125-2) – 86 120 сўм

3. Носозликлар (125-3) – 172 240 сўм

4. Давлат рақамисиз (125-5) – 861 200 сўм

5. Сохта давлат рақами (125-6) – 1 722 400 сўм

6. Юк ташиш қоидасини бузиш, буксирлаш қоидасини бузиш (125-1-1) – 861 200 сўм

7. Габаритли юк (125-1-2) – 1 722 400 – 2 583 600 сўм

8. Ойналарни қорайтириш (126-1) – 172 240 сўм, бир йилда қайта содир этилса (126-2) – 344 480 сўм

9. Товушли ишора бериш (127-1) – 172 240 сўм

10.Товушли ва ёритувчи ускуналарни ўрнатиш (127-2) – 172 240 – 861 200 сўм
 
11. Пиёда йўлакларида ҳаракатланиш (128-1) – 86 120 сўм
Йил мобайнида такроран содир этилса (128-2) – 172 240 сўм