Жаҳон | 12:04 / 06.12.2017
11327
1 дақиқада ўқилади

Москвада ўрта осиёликларни террорчилик ташкилотига ёллаган шахс ушланди

Фото: РИА "Новости"

Москва шаҳрида терговчилар 23 ёшли шахсни қўлга олишди, у террорчилик фаолиятига кўмак кўрсатишда гумонланмоқда. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Тергов бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Юлия Ивановага таянган ҳолда хабар берди.

"Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи 2016 йилнинг февралидан то ҳозирги вақтга қадар, Москва ҳудудида бўла туриб, Ўрта Осиё давлатларидан келган фуқароларни Сурия ҳудудида ҳаракат қилувчи халқаро террорчилик ташкилотлари ва ноқонуний қуролланган тузилмаларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир этишга жалб қилиш бўйича фаолият кўрсатиб келган. Айни дамда у қўлга олинди", - дея айтиб ўтди Иванова.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1-қисми (“Террорчилик фаолиятига кўмак кўрсатиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Яқин вақт ичида унга айблов қўйилади ва эҳтиёт чораси қўлланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид