Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Порошенкога мурожаат қилди
Фото: Reuters
Грузия собиқ президенти, Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили мамлакат президенти Пётр Порошенкони провокацияларни тўхтатишга чақирди. Бу Киевдаги Олий рада ёнида жойлашган чодирлар лагерига номаълум шахслар ҳужум қилганидан сўнг юз берди.
«Мен Порошенкога мурожаат қилмоқчиман: сизга бу провокациялар нега керак? Ҳужум қилманг ва одамларни ҳимояланишга мажбурламанг! Бу тинч акция! Сизни аввалги ҳолатлар наҳотки ҳеч нарсага ўргатмади?!» - дея ёзган сиёсатчи Facebook’да.
Аввалроқ Саакашвили ўз тарафдорларининг Рада олдидаги лагерига номаълум шахслар ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
5 декабрь куни Саакашвили қўлга олинди, бироқ собиқ губернатор тарафдорлари уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан «тортиб олишди», сўнг президент импичментини талаб қилиш учун Киев марказига йўл олишди.
Мавзуга оид
18:10
Ҳаёт эвазига ҳаёт: уруш Украинада аёллар танасини бозорга айлантирди
08:33
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
08:18
Зеленский хорижий сиёсатчиларни Москвада 9 май байрамини нишонлашдан тийилишга чақирди
21:50 / 07.05.2026