Жаҳон | 18:20 / 06.12.2017
30250
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда ўзбек диаспораси вакили 15 йилга қамалди 

Фото: Туркманистон муқобил янгиликлари

Туркманистоннинг Тошҳовузида декабрь ойида бир йилдан ортиқ вақт давом этган терговдан сўнг мамлакат Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Тошҳовуз» улгуржи-чакана фирмаси ишчиларига суд ҳукми чиқарилди. Фирманинг собиқ директори Шарифбой Райимбоев саналади, у Тошҳовуз вилоятида яшовчи ўзбек диаспорасининг юқори лавозимни эгаллаган энг сўнгги вакилларидан бири эди, деб хабар қилди «Туркманистон муқобил янгиликлари».

Аввалроқ, Шарифбой Райимбоев йирик миқдордаги талон-торожликлар учун қўлга олингани хабар берилганди.

Нашр маълумотига кўра, суд Шарифбой Райимбоевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарорни чиқарди. Жиноий ишда исмлари зикр этилган бошқа шахслар ҳам узоқ муддатларга қамалди. Бош бухгалтер Вадим Хисматуллин 7 йилга, қурилиш бўйича бухгалтер 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳаммаси бўлиб 39 киши жиноий жавобгарликка тортилди ҳамда уларнинг бари Туркманистон ЖКнинг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилди ва турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Тошҳовузнинг қатор фуқаролари Туркманистон президентидан бу ҳукмни қайта кўриб чиқишни сўраши учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилмоқчилар, деб таъкидлайди нашр.

«Биз Шавкат Миромоновичга мактуб ёзамиз, гарчи Туркманистон махсус хизматлари бунга халақит беришга уринишини ҳам биламиз. Шунинг учун Шарифбой ака устидан ўтказилган суд ҳақидаги маълумотни эълон қилишни илтимос қиламиз ҳамда ўзбек ОАВ бу маълумотни қайта жойлаштиришига умид қилмоқдамиз ва шу тариқа у президент Мирзиёевга тезроқ етиб боради», - дея айтиб ўтган нашр мухбирига манбалардан бири.

Мавзуга оид