Жаҳон | 18:00 / 06.12.2017
11058
1 дақиқада ўқилади

Видео: Рада яқинида полиция Саакашвили тарафдорларига ҳужум қилди

© REUTERS / Oleh Tereshchenko

Одессанинг собиқ губернатори Михаил Саакашвили тарафдорлари Олий рада биноси яқинида ўрнатган лагерда полиция билан тўқнашувлар рўй бериши оқибатида 16 киши жабрланди. Бу ҳақда Украина Миллий полицияси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, куннинг биринчи қисмида ҳудудга Саакашвилини қидириб келган полициячилар лагердаги акция иштирокчиларинини калтаклашган. Аммо ҳудудда Саакашвили топилмаган ва ҳеч ким қўлга олинмаган. Кейинроқ полиция тўқнашувлар вақтида икки томондан жами 11 киши жабрлангани ҳақида маълум қилганди.

Палаткаларда юздан ортиқ киши жойлашган.

Ушбу ҳужумга оид видео интернетда тарқалган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид