"Бу адвокатлик тузилмалари фаолиятида ҳужжатлар билан ишлашни соддалаштириш ва ходимлар учун қулайликлар яратишга хизмат қилади", дейилади хабарда. Қайд этилишича, янги ишлар номенклатураси шу йилнинг 1 декабрь кунидан жорий этилган.
Агар аввал ҳар бир адвокатлик тузилмасида 60 дан ортиқ ишлар ва 29 та китоб юритиш зарур бўлган бўлса, эндиликда ишлар сони 6 марта қисқарган ҳолда, фақат 10 та иш ва 7 та рўйхатга олиш китобини юритиш тавсия этилади.
Буйруқни тайёрлашда тажрибали амалиётчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган. Янги намунавий ишлар номенклатураси ва китоблар билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.











