Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги мактаб тўнғизлар томонидан «эгаллаб олинди» (видео)
Япониянинг Киото шаҳридаги мактаблардан бирига ёввойи тўнғизлар кириб олиб, у ерни остин-устун қилди.
Воқеа 4 декабрда тушлик вақтида юз берган, деб хабар бермоқда NHK телерадиокомпанияси. Номаълум сабабларга кўра мактаб ичига кириб олган тўнғизлар зиналар ва қаватлар бўйлаб чопиб юрган, чиқинди бакларини титиб ташлаган, биттаси ҳаттоки сув ҳавзасида “чўмилишга” ҳам улгурган.
Тўнғизларни мактаб ичидан чиқариш учун полиция ухлатувчи дори билан ўқланган қурол қўллашига тўғри келган. Шундан кейин тўнғизларнинг барчаси нобуд бўлгани аниқланган.
Таъкидланишича, тўнғизлар Киотодаги жамоат жойларига вақти-вақти билан “ташриф буюриб туришади”. Мисол учун, 27 ноябрда шаҳардаги бутхонада тўнғиз бир кишига ҳужум қилиб, уни қўлидан майиб қилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026