Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ИШИД халифалиги энди кибермаконда»
ИШИД террорчилик ташкилотининг Суриядаги мағлубияти жангариларнинг ўз мафкурасини интернет орқали ташвиқот қилиш имкониятини пасайтирмади, дея маълум қилишди Қўшма Штатлар сенатидаги Америка разведкаси вакиллари ва ҳарбий маслаҳатчилар. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«ИШИДнинг ўз тарафдорларини бутун дунё бўйлаб топиш имкониятлари ижтимоий тармоқларда айниқса яққол кўзга ташланади ва бу ишларнинг кўлами жуда катта. Бу гуруҳга турли мамлакатлар ичида кўпроқ экстремистлар сонига эришиш имконини тақдим этади», - дея маълум қилди АҚШ Миллий аксилтеррорчилик марказидаги разведка бошлиғи Лора Шайо.
Миллий хавфсизлик ва давлат масалалари бўйича қўмита вакили Рон Жонсон бу баёнотга қўшилди, ҳамда «янги халифалик» энди кибермаконда жойлашгани ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда ИШИД дала қўмондони қўлга олингани, у ўзбек экани маълум қилингани хабар берилганди.