Бразилиядаги серқатнов трассалардан бирида “Супермен” кўринишида, яъни мотоцикл устига ётиб олиб уни бошқарган эркак ушланди. У мотоциклни боши ёрдамида бошқарган, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Видеода қоидабузарни унинг ёнидан ўтиб кетаётган автомобиль йўловчилари тасвирга олганларини кўриш мумкин. Видео маҳаллий A Voz de Annapolis газетасига жўнатилган, газета эса бу роликни Facebook’даги саҳифасида жойлаштирган. Роликда гувоҳлардан бири “Йигитга буни йўл полициясига тушунтиришига тўғри келади”, деб айтган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқдаги видеони ўрганиб, “супермен” йигитни ушлашган. У мотоциклни атрофдагиларга хавф солган ҳолда ҳайдаш, ҳимоя шлеми, давлат рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигида айбланди. Полиция “найрангбоз”ни гаров пули эвазига қўйиб юбормоқчи.