Samsung нафақат эгасини совуқдан ҳимояловчи, балки гаджетларни ҳам зарядловчи "ақлли" кийимни патентлади. LetsGoDigital журнали шу ҳақида хабар берди.
Кийимга соҳибининг фаоллигини кузатувчи датчик ва процессорлар ўрнатилади. Шу билан бирга, у аккумулятор билан ҳам таъминланади - энергия қўллар ҳаракати натижасида тўпланади.
Аккумулятор сиғими ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, бироқ патент аризасида унинг у қадар катта эмаслиги кўрсатилган. Samsung мутахассислари ноёб ихтирони қандай ювиш ҳақида ҳозирча маълумот беришмаган.

















