Туркманистоннинг умрбод қамалган ташқи ишлар вазири тақдири нима бўлди?
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров Вена шаҳрида 8 декабрь куни Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида Туркманистон ТИВ собиқ раҳбари Борис Шихмурадовнинг тақдири ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу инсон ҳақида 15 йилдан бери аниқ маълумот йўқ.
Turkmen Yurt TV вакили вазирдан Россия куни кеча изсиз ғойиб бўлган Галина Кучеренко ва Туркманистон ТИВ собиқ раҳбари Борис Шихмурадовнинг тақдирида иштироки этиши эҳтимоли ҳақида савол берган.
Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Россия Туркманистоннинг «аввалги ҳукуматидан» Шихмурадовнинг тақдири билан қизиққан, бироқ, у бу мурожаатга қандай жавоб қайтарилганига аниқлик киритмади.
«Шихмурадов нафақат Россия, балки Туркманистон фуқароси ҳам эди. Икки фуқаролиги бўлган одам қонун ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан қандайдир зиддиятга борса, умумий қабул қилинган муқобилсиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи амалиётда шу нарса кўзда тутилганки, унинг иши айни дамда бўлиб турган давлат қонунлари бўйича кўриб чиқилади. Бироқ, биз Туркманистоннинг аввалги ҳукуматидан унинг тақдири ҳақида қизиққанмиз, буни россиялик фуқаролар билан қандайдир инқирозли вазият юзага келса, дарҳол қиламиз», - дея таъкидлаб ўтди у.
«Кеча йўқолган аёл ҳақида ҳеч нарсани билмайман. Бироқ биз ўзимизга маълум бўлган ва Россиянинг исталган фуқароси аралашиб қолган ҳолатларни ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмаймиз, бу жаҳоннинг қаерида содир бўлишидан қатъи назар юз беради – Туркманистонми, АҚШми, Европа, Осиё ёки Африка мамлакатларими», - дея айтиб ўтди Лавров.
«Барча ерда турли ҳолатлар юз беради. Ҳозир бизда, афсуски, очиқлик ва бутун дунё бўйлаб саёҳат қилиш имконияти билан бирга, фуқароларнинг огоҳлик даражаси пасаймоқда. Агарда мен тўғри тушунаётган бўлсам, бу аёл ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича нодавлат иш билан шуғулланади? Мен барча ҳамкасбларимдан керакли маълумот беришларини сўрайман. Биз элчига туркманистонлик ҳамкасбларимиздан уни тақдири ҳақида маълумот олиш бўйича топшириқ берамиз, агарда улар буни билса...», - дея хулоса қилган у.
Борис Шихмурадов Туркманистон ташқи ишлар вазири лавозимини 1995-2000 йилларда эгаллаган. Истеъфога чиққанидан сўнг у мухолифат сафига ўтиб кетди. 2002 йилда уни президентга суиқасд қилишда айблаб ҳибсга олишган. У умрбод озодликдан маҳрум этилган, кейинги тақдири эса номаълумлигича қолмоқда.
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Галина Кучеренко эса жорий йилнинг 7 декабрь куни изсиз ғойиб бўлди. Номаълум шахслар гуруҳи унга тегишли квартира эшигини бузиб киришган. Унинг айни дамда қаерда экани номаълум.
Мавзуга оид
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
10:30 / 02.11.2024
Лавров Туркияни Украинага қурол етказиб бергани учун танқид қилди
16:23 / 28.10.2024