Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек ипак маҳсулотлари Европани забт этишни бошлади
Австрия пойтахти Вена шаҳрида биринчи «Ўзбек-Европа Ипак форуми» тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси Kun.uz'га хабар берган.
«Ўзбекипаксаноат» ассоциацияси ҳамда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси ташаббусида ташкил этилган форумда 300га яқин соҳа мутахассислари, ишлаб чиқариш ва саноат вакиллари, ғарб мамлакатлари савдо-саноат палатаси аъзолари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбек-Европа Ипак форумида ЕИ аъзо бир нечта давлатларнинг инвестиция агентлиги, молиявий институтлари, жумладан OPEC, UNIDO, FAO вакиллари ҳам фаол қатнашди.
Ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, хусусан «Бухоро Бриллиант» ва «Сурхон ипаги» компания маҳсулотлари иштирокчиларга намойиш этилди. Форумда иштирок этган хорижий мутахассисларга Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳот ва иқтисодий ривожланиш ҳақида сўзлаб берган «Ўзбекипаксаноат» ассоциацияси раиси Баҳром Шарипов ипак соҳасида мўлжалланган давлат дастури ҳақида фикр билдирган.
Унинг айтишича, 2021 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ипакчиликни ривожлантириш самарадорлиги 50 фоизгача ошиши режалаштирилган. Шунингдек, ўзбекистонлик ипакчилар италиялик ҳамкорлар билан янги келишувга эришгани ҳақида маълумот бериб ўтди.
Биринчи Ўзбек-Европа Ипак форуми давомида миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Намойишдан ҳайратланган Италия ипак Ассоциацияси президенти Стефано Витали икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ушбу соҳада ҳам ривожланиши учун товар рекламасининг роли беқиёс эканини алоҳида таъкидлаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026