Ўзбекистонда 1 300 дан ортиқ коррупция ва иқтисодий жиноятлар содир этилган
Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Бош прокуратура, Олий суд, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар, ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Давра суҳбатида коррупцияга оид содир этилган жиноятлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, ИИВ Жиноят қидирув Бош бошқармасининг Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 300 дан зиёд коррупция ва иқтисодиёт асосларига қарши содир этилган жиноятлар аниқланган. Мазкур жиноятлар порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, валюта қоидасини бузиш, қалбаки пул ясаш, талон-тарожлик ҳамда бошқа турдаги ҳолатлар билан боғлиқдир.
Тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида 374 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар фош этилиб, жиноят содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноятлар натижасида етказилган моддий зарарнинг ундирилиши таъминланган.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
17:34 / 04.09.2024