Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австриядаги портлашдан кейин Европада газ нархи кескин қимматлашиб кетди
Бугун, 12 декабрь куни Австриядаги Baumgarten газ станциясида кучли портлаш содир бўлгач, ёнғин келиб чиқди. AFP ва Bloomberg нашрлари тарқатган хабарларга кўра, бу ҳодиса оқибатида 60 киши жабрланган ва бир киши ҳалок бўлган.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 08:45да содир бўлди.
Вазият айни вақтга келиб назоратга олинган.
«Вазият назорат остида. Барча қутқарув хизматлари бу ҳақда хабардор қилинган ва воқеа жойига йўлланган. Портлашдан кейин ёнғин содир бўлган. Ҳозирча портлаш сабаби аниқланмади», - дейилган ҳаб акциялари пакетига эгалик қиладиган OMV компанияси баёнотида. Компания, шунингдек, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бу ҳодисадан кейин OMV компаниясининг Вена биржасидаги акциялари нархи 1,67 фоизга арзонлашди (17.6 млрд евро).
Айни вақтда Австриядан жануби-шарққа газ етказиб бериш тўхтатилган. Австрия дипломатик канал орқали Словакиядан келувчи газ қувури фаолияти ҳам тўхтаганини маълум қилди.
Баумгартендаги газ ҳаби ҳар йили Россия ва Норвегиядан 40 млрд куб. м газ қабул қилади. Ушбу Европадаги энг йирик газ ҳабларидан бири 1959 йилда қурилган. Бу газ тарқатиш маркази Германия жануби ва Италия шимолини газ билан таъминлайди. Баумгартен Россиянинг «Газпром»и билан ҳамкорлик қилади, унинг асосий харидорлари Германия ва Италия ҳисобланади. Австриядаги мижозларни газ билан таъминлашда муаммолар йўқ, аммо Италияга газ етказиб бериш узилиб қолган.
Баумгартен ҳабида «кейинги кун» учун 1000 куб. м газнинг нархи 292 доллар эди, аммо энди бу нарх бир ярим баробар ортди ва 413 долларга етди. Кейинги кун учун эса нархлар 537 доллардан ҳисобланмоқда.
Қайд этилишича, газ учун бу даражада нархлар кўтарилиши охирги марта 2013 йил декабрида Буюк Британияда кузатилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026