01:15 / 12.12.2017
24451

Буюк Ипак йўлининг Самарқанд тасвирланган 30 метрлик харитаси топилди

Фото: Getty Images

Пекиндаги Гугун музейи коллекцияси бугунги кунгача Японияда сақланиб келган, Буюк Ипак йўлининг ноёб харитаси билан тўлдирилди.

Харита узунлиги 30,12 метр, эни 0,59 метрлик ипак ўрамга туширилган. Унда 211 та ориентир, жумладан Самарқанд ҳам тасвирланган. Харитага кўра, йўл Хитойнинг Цзяюйгуань дарвозасидан бошланиб, Осиё ва Африканинг бирин-кетин 10 давлати, жумладан замонавий Ўзбекистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Саудия Арабистони ва Миср орқали ўтиб Маккада якунланади.   

Харита Мин сулоласи (1368-1644 йй.) ҳукмронлиги ўрталари ёки охирига тегишли. Ажабланарлиси, хаританинг япониялик эгалари уни пейзаж деб ўйлашган.  Харитадаги барча номлар мўғулча, форсча ва арабчада берилган. Бу харита Хитойнинг Shimao Group компанияси раҳбари Сюй Жунмао томондан 20 млн долларга сотиб олинган ва Гугун музейига топширилган.

Олимларнинг фикрича, харита тўлиқ эмас. Уларнинг тахминича, хаританинг дастлабки узунлиги 40 метрни ташкил қилган. Айни вақтда харита реставрация қилинмоқда, деб хабар берган “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Top