Эрон шарқида 5,9 магнитудали ер силкиниши юз берди.

Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) сайтида хабар қилинишича, ер ости силкинишлари UTC вақти билан соат 08:43 (Тошкент вақти билан 13:43)да қайд этилган.

Зилзила ўчоғи 40 километрлик ер тубида бўлгани айтилмоқда.

Кеча эса Эрон ва Ироқ чегарасида 5,6 магнитудали зилзила юз берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Эрон жануби-шарқида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди.