Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги энг йирик газ марказларидан бирида портлаш рўй берди
Австриянинг Баумгартен шаҳридаги газ ҳабида (Baumgarten газ станцияси) кучли портлаш содир бўлди. Полиция маълумотига кўра, портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган ва 18 киши жароҳатланган.
Баумгартендаги газ тақсимлаш маркази Европадаги энг йирик ҳаблардан бири ҳисобланади. Бу марказ орқали Россиядан олинган газ Ғарбий Европага, жумладан, Германия ва Италияга етказиб берилади.
Reuters агентлиги Gas Connect Austria оператор-компанияси терминалидаги манбага асосланиб берган маълумотига кўра, бу ҳодиса Австриядаги мижозларни газ билан таъминлаш жараёнига таъсир кўрсатмайди, аммо Италияга газ етказиб беришда муаммолар юзага келиши мумкин.
Bloomberg агентлиги эса портлаш туфайли Италия, Хорватия ва Словенияга газ етказиб беришда тўхталиш юзага келгани ҳақида хабар тарқатди.
Интерфакс агентлиги Баумгартендаги портлаш туфайли Украина орқали Россия гази етказиб бериш ҳажми учдан бир қисмга пасайиб кетиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 08:45да рўй берган. Қуйи Австрия ери полицияси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга техник носозлик сабаб бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026