18:38 / 14.12.2017
10968

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг энг чиройли голи аниқланмоқда

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг энг чиройли голини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Унда Садио Мане томонидан «Спартак» дарвозасига урилган гол, шунингдек, Гарет Бэйлнинг «Боруссия»га, Женк Тўсуннинг «Порту»га, Антуан Гризманнинг «Рома»га, Стефан Ал-Шаъровий ва Эдин Жеконинг «Челси»га урган голлари иштирок этяпти.

Номзодларга УЕФА сайтида овоз бериш мумкин. Уларнинг баъзилари аввалроқ, ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилган эди.

1. Садио Мане

2. Гарет Бэйл

3. Женк Тўсун​​​​​​​

4. Антуан Гризманн

5. Стефан Ал-Шаъровий​​​​​​​

6. Эдин Джеко

Top