Дунёга машҳур National Geographic журнали ҳар йили дунёнинг энг яхши фотосуратларини аниқлайди. Нашр бу йил жиддий танқидчилар ҳукмига ҳавола қилинган қарийб 2 млн суратдан 57 тасини танлаб олди.
2017 йилги рейтингда анъанавий равишда ёввойи ҳайвонлар ва қушлар, инсон қадами етмаган жойлар ва ажойиб табиат ҳодисаларини акс эттирувчи суратлар тақдим этилган эди. «Лента.ру» сайти ўқувчилар эътиборига ғолиб суратларнинг энг қизиқарлиларини ҳавола этмоқда.
Борнео ороли

Эркак орангутан тимсоҳлар тўла дарёни кесиб ўтишга уринмоқда. Маймунлар учун бундай жасурлик ноёб ҳодиса, аммо яшаб қолиш истаги шундай қалтис ишга мажбур қилади.
Австралия

Португалия кемачаси (Physalia physalis) деб номланувчи умуртқасиз ҳайвон уфқ чоғида соҳилга яқинлашмоқда. Мазкур денгиз ҳайвонининг заҳри инсонга хавфли ҳисобланади.
Хитой

Хитой шимоли-ғарбидаги Душан каньонидаги минерал қолдиқларда қуёш нурининг акс этиши.
Япония

Япония макакалари (Macaca fuscata) қайноқ булоқлар ёнида тозалаш ишларини ўтказмоқда.
АҚШ

Аризона штатидаги Гранд Каньон миллий паркида ёзги об-ҳаво.
Венгрия



























