Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадалик миллиардер ва унинг рафиқаси ўз уйларида жонсиз ҳолда топилди
Канадалик миллиардер, Apotex фармацевтик компанияси асосчиси Барри Шерман рафиқаси билан Торонтодаги уйлари ертўласида ўлик ҳолда топилдилар. Бу ҳақда 15 декабрда The Globe and Mail нашри хабар берди.
Таъкидланишича, полицияда қотиллик версияси расман қаралмаяпти, бироқ воқеа “шубҳали ҳолат” сифатида тергов қилинмоқда. Полицияда марҳумлар таналарида бирор-бир жароҳат излари, уйга бузиб кириш аломатлари бор-йўқлиги маълум қилинмаган.
Таъкидланишича, Торонтонинг нуфузли туманида жойлашган Шерманлар уйи яқинда 7 млн долларга сотувга қўйилган, бироқ жуфтлик ўлгани ҳақидаги янгиликлар пайдо бўлгандан кейин эълон олиб ташланган.
Шерман 75 ёшда, унинг рафиқаси 70 ёшда бўлган. У 1974 йилда Канадада энг йирик фармацевтик компанияга айланган Apotex компаниясига асос солган. Шерманнинг бойлиги 3,65 млрд долларга баҳоланган, у Канаданинг энг бой одамлари рўйхатида 15-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
19:40 / 06.06.2026
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
08:49 / 19.05.2026