Жаҳон | 12:03 / 16.12.2017
52188
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб Қорақалпоғистонга қайтган докторга «Каптива» совға қилди

Фото: Ўзбекистон24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи мобайнида Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлди, деб ёзади kruz.uz.

Президент марказда «Panaev Farms» фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Панаев Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановни Қорақалпоғистонга қайтариб, унга барча имкониятларни яратиб бергани ва у бугунги кунда фермада менежер лавозимида ишлаётганини айтди.

А.Қурбанов яқинда ёш фермерлар учун ўқув-семинарини ўтказишни режалаштиряпти.

Шавкат Мирзиёев Алишер Қурбановга юртимизга қайтиб ишлаётгани учун «Каптива» автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда яқин орада батафсил маълумот берамиз, — деб ёзади сайт мухбири Фурқат Юсупов.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид