Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқитувчи ўқувчи қизни синфдошлари олдида калтаклагани акс этган тасвирлар бўйича расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 23 октябр куни Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 8-«Г» синфида физика дарси вақтида содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида ўрганилмоқда.
Расмий муносабатга кўра, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ва батафсил маълумот берилади.













