Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги №984-сонли «Янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Низомнинг 2-боби 3-бандига кўра, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатиладиган маҳсулот қийматининг олдиндан хорижий валютадаги 100 фоиз тўлови экспорт қилувчилар томонидан олинганда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилинади.  

Бунда «Ўзагроэкспорт» АЖга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини қуйидаги шартларда экспорт қилишга рухсат берилади:

  • Жўнатиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг олдиндан камида 30 фоизи тўланганда, қолган қисми учун эса тасдиқланган банк аккредетиви очилади ва биринчи тоифали хорижий банк кафолати расмийлаштирилади;
  • «Ўзагроэкспорт» АЖнинг хорижда очилган савдо уйлари, шунингдек, ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан;

Экспорт қилувчилар ташқи бозорларга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзгароэкспорт» АЖ билан тузиладиган воситачилик шартномаси асосида ушбу (3-) банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида қайд этилган шартлар бўйича етказиб беришлари мумкин.

4. Қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар томонидан, шу жумладан «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки банк кафолатини расмийлаштирмасдан, экспорт контрактлари сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш полисисиз хорижий валютада экспорт қилиниши мумкин.

5. Экспорт қилувчининг илгари экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлса, товарларни фақат муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлган хорижий харидор учун олиб чиқишга рухсат этилмайди