Спорт | 13:40 / 20.12.2017
18470
1 дақиқада ўқилади

Янги қоидалар бўйича пенальтилар серияси.«Ман Сити» «Лестер»ни қандай енгди?

«Манчестер Сити» Англия лигаси кубоги чорак финалида «Лестер»ни мағлубиятга учратди. Ўйиннинг асосий вақтида ва қўшимча бўлимларда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса «шаҳарликлар» 4:3 ҳисобида устун келишди ва ярим финалга чиқишди.

Пенальтилар серияси янги қоидалар бўйича ўтказилган. Унга кўра, «Лестер»нинг биринчи зарбасидан кейин «Ман Сити»нинг икки футболчиси зарба берди, улардан кейин «Лестер» футболчиларидан иккиси кетма-кет нуқтага яқинлашди. Мезбонлар етакчилари Жейми Варди ва Риёз Маҳрез 4 ва 5-зарбаларда адашди, Вардининг зарбаси устунга тегди, Маҳрезнинг зарбасини Клаудио Браво қайтарди. Натижада «Ман Сити» бешинчи зарбани бермасдан ғолиб бўлди.

Мавзуга оид