Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Можаро кескинлашди: Қирғизистонда Бабановнинг телеканали мол-мулки хатловга олинди
Фото : Vmenkov
Қирғизистондаги суд мухолиф «Республика» сиёсий партияси етакчиси ва бўлиб ўтган президентлик сайловларида Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақобатчисига айланган Омурбек Бабановга тегишли бўлган НТС телеканали мол-мулкини хатловга олди. Бу ҳақда РИА Новости телеканал вакилига таянган ҳолда хабар берди.
Бабанов Қирғизистонда 15 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақобатчисига айланди, бироқ мағлубиятга учради. Қирғизистон Бош прокуратураси сайловлардан сўнг Бабановга нисбатан республика Жиноят кодексининг «миллатлараро, ирқий нифоқни келтириб чиқариш» ва «конституциявий тузумни тўнтариб ташлашга чақириқ» бўйича жиноий иш қўзғатди. Бабанов Қирғизистонни тарк этди ва «соғлиғини ундан ташқарида тиклаши» ҳақида хабар берди.
«Айни дамда мол-мулкни хатлаш давом этмоқда. Суд ижрочилари бухгалтерия ҳужжатларини ўрганиб чиқишмоқда», - дея хабар берган агентлик суҳбатдоши.
Унинг маълумотларига кўра, телеканал мол-мулки Бишкек туманлараро суди томонидан, Grexton Capital LTD ва «Аянт» компаниялари ўртасидаги хўжалик баҳси доирасида хатловга олинди. Телеканал бош муҳаррири Миржан Балибаевнинг НТС эфирида хабар беришича, шикоят аризаси қарийб 6 йил аввал тугатилган «Аянт» компаниясига нисбатан юборилган.
Россиянинг НТВ телеканали ретрансляцияси ҳуқуқига эга бўлган компания эфири айни дамда давом этмоқда. НТС’дагилар мол-мулк хатловга олинганидан сўнг ишни давом эттира олмасликларидан хавфсирашмоқда, сабаби телевизион техника, хусусан, телекамераларни бинодан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026