Жанубий Кореянинг Чечхонидаги фитнес марказда юз берган ёнғин оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Ёнҳап» хабар бермоқда.
Айни вақтда 26 киши шифохонада қолмоқда.
Қайд этилишича, ёнғин Сеулдан 168 километр масофада жойлашган саккиз қаватли бинонинг ер ости тураргоҳидаги автомобилда бошланган.
Барча қурбонлар иккинчи қаватдаги умумий ҳаммомда бўлишгани айтилмоқда.
Ёнғин юз берган жойга 50 нафар ўт ўчирувчи ва тахминан 20 та техника бирлиги етиб келган.
















