Молия вазирлигида бир кунда 50 киши ишдан бўшатилди
23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари ёппасига ишдан бўшатилди. Kun.uz манбаси берган ахборотга кўра, вазирликда камида 50 киши ишдан кетган.
Ишдан бўшатилганлар орасида бошқарма бошлиқлари Ирина Голышева (Солиқ ва божхона тариф-сиёсати бошқармаси), Ш.Ҳайдаров (Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси) ҳамда А.Абдуллаев (Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси) ҳам бор. Шунингдек, икки нафар бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари ишдан олинган.
Манбанинг маълумотига кўра, оммавий равишда ишдан бўшатишга Молия вазирлигидаги камчиликлар, бюджет халқчил қилинмагани ва йил давомидаги бошқа кўплаб муаммолар сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Молия вазирлигида тозалаш ишлари ўтказишга буйруқ берганди.
У Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоровга юзланиб, вазирликни тозалашга 10 кун муҳлат берган, «ёш бўлсада, Ватанни севадиган одамлар»ни ишга олишга чақирганди. Акс ҳолда Қўчқоровнинг ўзи ишдан кетиши ҳақида огоҳлантирилганди.
Президент Жамшид Қўчқоровнинг жорий фаолиятидан норозилигини билдираркан, у тақдим этган ҳисоботларда Острогорский таъсири борлигини таъкидлаганди.
Президент «Острогорский» деб Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси собиқ бошлиғи Элла Острогожскаяни назарда тутган.
Мавзуга оид
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида
15:14 / 21.11.2022