Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул фожиаси - қурбонлар сони 40 кишига етди
Афғонистон пойтахти Кобулда рўй берган теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги расмий маълумотларга таянган ҳолда хабар тарқатди.
Таъкидланишича, ҳужум оқибатида яна тахминан 30 киши жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобулда худкуш террорчи ҳужум уюштиргани, теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етгани, 50 дан ортиқ инсон жабрлангани хабар қилинганди. Портлаш пайшанба куни шаҳар ғарбидаги масжидлардан бирининг ёнида содир бўлди. Ҳужумдан кўзланган мақсад, дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий ахборот агентлиги бўлган. Портловчи қурилма, эҳтимол, худкуш террорчи томонидан ҳаракатга келтирилди. Кейинчалик иккинчи портлаш ҳақида хабарлар тарқалди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум маданий марказга қарши йўналтирилган бўлган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026