Грузиянинг Кутаиси шаҳридан Грециянинг Салоникисига парвоз қилган самолёт Болгария пойтахти София шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бунга ҳаво кемасига яшин ургани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Rustavi 2 телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, бортда тахминан 170 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.

Таъкидланишича, улардан ҳеч ким жабрланмади.

Айни дамда ҳаво кемасини текшириш ишлари олиб борилмоқда.