Энг тез ўсиб келаётган кроссоверлар сегментида янги автомобиллар ҳар йили кўплаб пайдо бўлмоқда. Катта, кичик, чиройли ва унчаликмас, тезкор ва спортча ёки иқтисодли ва гибрид — 2017 йилда буларнинг барисига гувоҳ бўлдик. Motor кишиларни ҳаммадан ҳам кўпроқ қизиқтирган 8 та йўл танламасларнинг рўйхатини эълон қилди.

BMW X2

BMW’дан янги кросс-купе ёшлар аудиторияси учун мўлжалланган ва X1 ҳамда X3 моделлари орасида жойлашган. Йўлтанламас машина олди тортувчи платформа устига қурилган, ундан MINI, Active Tourer сериясидаги BMW 2 ва янги авлод X1 асосида ҳам фойдаланилади.

Модификациясига кўра BMW X2 биратўла спортча осма билан жиҳозланади, ёки M Performance тури билан. Опция сифатида ўзгартириладиган амортизаторлар тақдим этилиши мумкин. Двигателлари гаммаси икки литрли бензинли ёки «турбо тўртлик» дизеллисидан иборат улар 190 дан 231 от куч қувватини беради. Тўлиқ узатмали версиялари ҳам бор. Бозорда унинг минимал баҳоси 16.250 АҚШ долларига тенг.

DS 7 Crossback

Премиал бренд PSA’нинг флагман кроссовери — юқори технологияли автомобилларга қизиқувчилар учун ҳақиқий байрам. Моделнинг жиҳозланишига шаҳар, трасса ёки сўқмоқ йўллар учун нур тутами турлича созланадиган ўзгарувчан фаралар, йўлдаги нотекисликларни олдиндан ҳисоб китоб қилиб, ғилдираклардаги амортизаторлар қаттиқлигини шунга олдиндан тайёрловчи камералар, 100 метргача бўлган масофадаги объектларни фарқлай олувчи тунги кўриш тизими киритилган. Яна бир камера — инфрақизил — салонда рул ортига ўрнатилган. У ҳайдовчининг кўзлари ва қўллари ҳаракатини кузатади ва унинг чарчаганлик даражасини баҳолаб боради.

Европада DS 7 учун олтита куч қурилмаси назарда тутилган: 130, 180, 230 от кучига тенг бензинли агрегатлар, 130 ва 180 от кучили дизеллар. Шунингдек, DS 7 300 от кучига тенг гибридли қурилма билан ҳам тақдим этилади.

Infiniti QX50