Жаҳон | 11:40 / 04.01.2018
19632
1 дақиқада ўқилади

Тони Блэр Трампни огоҳлантирган – ОАВ

Фото: AP

Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиларини, Британия махсус хизматлари Қўшма Штатлардаги сайловолди кампанияси вақтида унинг ортидан кузатув олиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бу ҳақда The Telegraph нашри журналист Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб. Трампнинг Оқ уйида» китобига таянган ҳолда ёзмоқда.

Китобга кўра, собиқ бош вазир Трампнинг куёви Жаред Кушнерга бу борадаги «кутилмаган миш-мишни» ўтган йилнинг февралида айтган.

Блэрнинг тахминича, Британия «Трамп жамоасининг ходимлари, унинг телефон қўнғироқлари ва бошқа хабарлари ҳамда, ҳаттоки, Трампнинг ўзини ҳам кузатувга олган бўлиши мумкин».

Нашрнинг таъкидлашича, Блэр вакили барча айбловларни рад этиб, уларни «бутунлай сохталаштирилган» дея атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ медиамагнат Руперт Мердок АҚШ президенти Дональд Трампни «овсар» деб атагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид