Жаҳон | 12:20 / 06.01.2018
39942
2 дақиқада ўқилади

«Худди ит каби». Трамп жуда кескин фикр билдирди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китобини яна танқид остига олди. Хусусан, у ўзининг стратегик масалалар бўйича собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннонни ит билан тенглаштирган.

ОАВнинг хабар беришича, китобга Бэнноннинг сўзлари ҳам киритилган, унда собиқ маслаҳатчи Трампнинг «руслар» билан 2016 йил июнь ойидаги учрашувини «сотқинлик» деб атаган. 

«Майкл Вульф – ҳақиқий омадсиз, у тарихни тўқиб чиқарди ва буни ушбу зерикарли ҳамда ёлғон китобни сотиш мақсадида қилди. У ялқов Стив Бэннондан фойдаланди. Бэннон эса ишдан бўшатилганида йиғлаганди ва иш ҳақида ўтиниб сўраганди. Эндиликда Стив худди ит каби барча томонидан ташлаб кетилди. Жуда афсусланарли!» - дея ёзди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй ҳақидаги китобда Трампнинг ўрнини ким эгаллашни хоҳлаётгани айтилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид