Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, илгари Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўрақул Арзиқулов тайинланди.
Мавзуга оид
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
08:51 / 11.11.2025
"Проект": РФда юқори даражадаги давлат хизматчиларининг 76 фоизи ҳокимиятда қариндошларга эга
20:34 / 16.10.2025