Жаҳон | 13:33 / 08.01.2018
51040
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда қора рангдаги машиналарга «ов» эълон қилинди - ОАВ

Фото: Alamy

Туркманистонда йўл полицияси йўлларда фақат қора ва қуюқ кулранг машиналарни эмас, балки бошқа рангдаги машиналарни ҳам тўхтатмоқда. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри ўз мухбирлари, шунингдек ўқувчиларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 2017 йилнинг 2 январидан қора рангдаги автомобиллардан фойдаланишга тақиқ жорий этилган.

Кўк, қизил, яшил ва бошқа рангдаги машиналарни полиция жарима майдончасига олиб боришни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, бу борада қандайдир изоҳлар берилмаган.

Қора машиналардан фойдаланиш бўйича ёзма қарор ва буйруқлар бўлмагани сабабли, йўл-патруль хизмати ходимлари бу борадаги кўрсатмани ўзлари билганича бажармоқда. Баъзи ҳайдовчилар қўйиб юборилаётган бўлса, аксариятига рангни бўяш ёки транспорт воситасидан фойдаланмаслик ҳақида талаб қўйилмоқда.

Аввалроқ, Туркманистонда аёлларга машина ҳайдаш тақиқлаб қўйилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид