Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метро бекатларидаги оралиқ вақтни кўрсатувчи соат муайян муддат ишламайди

Жорий йилнинг 8 январь кунидан бошлаб Тошкент метрополитени бекатларида вагонлар қатновидаги оралиқ вақтларни кўрсатиб турувчи соат (табло) вақтинча ишламайди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
«Тошкент метрополитени» ДУК вакилининг айтишича, режадаги профилактика ишлари туфайли бекатлардаги табло 20 январгача ишламайди. Маълум қилинишича, шундай профилактика ишлар ҳар беш йилда бир марта ўтказиб турилиши одатий тусга кирган.
Бундан аввал, Тошкентдаги Сергели тумани йўналишида янги метро станцияси қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ОАВда унга Тожикистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган юксак эҳтиром намойиши сифатида севимли тожик шоири ва Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилгани ҳақида айтилган.
Kun.uz ахборот манбаси қатор янги метро станцияларининг ишчи номлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Юнусобод линиясидаги янги станциялар Файзулла Хўжаев, Юнусобод, Туркистон дея номланади. Сергели линиясидаги янги станцияларнинг ишчи номлари эса - Ипподром, Олмазор, Чоштепа, Турсунзода, Сергели, Эҳтиром.
Мавзуга оид
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
18:17 / 16.03.2026
Хитой олимлари ўта юқори аниқликдаги соатни яратди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
10:50 / 10.02.2026